Асака шаҳридаги Акциядорлик жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Корея «Ўз-Донг Вон Ко» қўшма корхонасида бўлиб ўтадиган

 пудратчи ташкилотни танлаш бўйича

 

ТАНЛОВ САВДОСИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

 

Танлов савдосининг предмети: АЖ “Ўз Донг Вон Ко” қўшма корхонасининг Асака шахар Марғилоний № 65 да жойлашган худудидаги ишлаб чиқариш биносини қўшимча захира электр линияси билан таминлаш мақсадида пудратчи ташкилотлар ўртасида 2019 йил 01 декабр куни ўтказиладиган танловда тижорий таклифингиз билан қатнашишингизни сўраймиз.

Лойиҳа смета ҳужжатларини корхонанинг қурилиш бўлимидан олинишини маълум қиламиз.

Талабгорлар тижорий таклиф хати ва объект бўйича физик иш ҳажмларини ҳисоб китоб қилинган шакли билан қатнашишини маълум қиламиз.

         Молиялаштириш: Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

  • Танлов савдосида қатнашиш учун талабгорлар молиявий барқарор, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган механизмлар ва малакали мутахассислари бўлиши талаб этилади.
  • Танловда қатнашиш истагини билдирган талабгорлар камида 6 ой фаолият кўрсатган бўлиши керак.
  • Тўлиқ маълумотни корхонанинг қурилиш сексиясидан олишингиз мумкин.