“Уз-ДонгВон Ко” қўшма корхонаси томонидан экспортни ривожлантириш мақсадида Россия Федерацияси “Группа Газ” корхонаси билан биргаликда иш олиб бориб овоз сўндириш трубаларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди. Ушбу махаллийлаштирилаётган махсулотни қисми Фланец 3302-1203144 рақамли бутловчи қисмни ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириш учун керакли штамп қолипларни тайёрлаш бўйича.

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Танлов тури: Фланец 3302-1203144 рақамли бутловчи қисмини ишлаб чиқариш учун штамп қолипларни тайёрлаш  хизмати.

Танлов мақсади: Экспортни ривожлантириш.

Танлов ўтказиш санаси: 2020 йил 24 январь

Танлов масалалари бўйича: “Маҳаллийлаштириш, қисмларни ривожлантириш ва Илмий тадқиқот тажриба конструкторлик ишлари” бўлим бошлиғи Исмоилов Собидхон Бахрамович (+99897 998-49-44) га мурожаат қилишларингиз мумкин.

  • Танловда иштирок этиш учун махаллий корхоналардан Фланец бутловчи қисмларни штамп қолипларни тайёрлаб бериш хизмати учун тижорий таклиф билан мурожаат этишлари хамда меҳнат ресурсларига ва мутахассисларнинг мавжудлигига, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала, ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга ҳамда тажрибали, ишончли бўлишлари шарт.
  • Танловда иштирок этиш учун 2020-йилнинг 24-январь соат 17:00га қадар (1-илова) да кўрсатилган детални тайёрлаб бериш хизмати учун тижорий нарх (калькуляция) ни корхонангиз муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этишингизни шарт.