Хурматли «Uz-Dong Won Ko.» QK АЖ акциядорлари!

«Uz-Dong Won Ko.» QK акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 25 март куни соат 10-00да ўтказилади.

Йигилиш уткзиладиган манзил: Тошкент шахри, Миробод тумани, Амир Темур кучаси 13-уйда жойлашган  “O’zavtosanoat” AJ нинг маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.

 

КУН ТАРТИБИ:

 

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Санок комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  3. Акциядорлик жамиятининг ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришни тасдиқлаш.
  4. Акциядорлик жамиятининг ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.
  5. Акциядорлар ихтиёридаги акцияларни масъулияти чекланган жамияти улушларига айрибошлаш (конвертация) тартибини тасдиқлаш.
  6. Ўтказиш (қабул қилиш-топшириш) далолатномаси тасдиқлаш.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига жамиятни қайта ташкил этиш масаласи киритилганлиги муносабати билан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига асосан, овоз берувчи акцияларни эгалари бўлган акциядорларда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунда шундай ҳуқуқ пайдо бўлган акциядорлар қарор қабул қилинганидан сўнг 30 (ўттиз) кундан кечикмай жамиятга ёзма талабини бериши лозим.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака шаҳри, Фарғона кўчаси, 57-уй)

Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2019 йил 06 март ва йиғилишда иштирок этиш учун  2019 йил 15 март куни ҳолатларига шакллантирилган.

Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.