«Ўз-Донг Вон Ко» қўшма корхонаси 2019 йил 07 март куни бўлиб ўтадиган

 пудратчи ташкилотни танлаш бўйича

 ТАНЛОВ САВДОСИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Танлов савдосининг предмети: АЖ “Ўз-Донг Вон Ко” қўшма корхонасининг, Андижон тумани, А.Исмоилов массиви, Қўнжи қишлоғи ҳудудида жойлашган 2-қавватли бинони сутни қайта ишлаб чиқарувчи цехга мослаштириб  капитал таъмирлаш (2-босқич) қурилиш ишлари.

Лойиҳа смета ҳужжатларини корхонанинг қурилиш бўлимидан олинишини маълум қиламиз.

Талабгорлар тижорий таклиф хати ва объект бўйича физик иш ҳажмларини ҳисоб китоб қилинган шакли билан қатнашишини маълум қиламиз.

         Молиялаштириш: Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

  • Танлов савдосида қатнашиш учун талабгорлар молиявий барқарор, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган механизмлар ва малакали мутахассислари бўлиши талаб этилади.
  • Танловда қатнашиш истагини билдирган талабгорлар камида 6 ой фаолият кўрсатган бўлиши керак.
  • Тўлиқ маълумотни корхонанинг истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш бошқармасидан олишингиз мумкин.