АЖ “Уз-ДонгВон Ко” қўшма корхонаси ишлаб чиқариш линияларида ишлатилаётган 37 турдаги автомобил бутловчи қисмларини штамплаш хизматлари учун

                                                                           ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Танлов тури: 37 турдаги автомобил бутловчи қисмларини штамплаш хизматлари амалга ошириш.

Танлов мақсади: “Узавтосаноат” АЖ нинг маҳсулот таннархини камайтириш борасидаги мурожаатини амалага ошириш.

Танлов ўтказиш санаси: 2019 йил 10-17 апрель

Танлов масалалари бўйича: “Маҳаллийлаштириш, қисмларни ривожлантириш ва Илмий тадқиқот тажриба конструкторлик ишлари” бошқармаси бошлиғи Исмоилов Собидхон Бахрамович (+99897 998-49-44) га мурожаат қилишларингиз мумкин.

  • Танловда иштирок этиш учун талабгорлар автомобил бутловчи қисмларини тайёрлаб бериш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларига ва мутахассисларнинг мавжудлигига, етарли касбий ва таехникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала, ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга ҳамда тажрибали, ишончли бўлишлари шарт.
  • Танловда иштирок этиш учун 2019-йилнинг 17-апрель соат 17:00га қадар (1-илова) да кўрсатилган деталларни тайёрлаб бериш хизматлари учун тижорий нарх (калькуляция) ни корхонангиз муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этишингизни шарт.
  • Тақдим этиладиган тижорий таклифлар корхона муҳри туширилган конвертга солиб корхона раҳбари ёки бириктирилган масъул шахс томонидан олиб келиши шарт.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатлар талаб қилинади; танловда иштирок этиш учун АЖ “Уз-ДонгВон Ко” қўшма корхонаси бош директори номига ёзма равишда хат, корхона низоми, гувоҳнома, банкдан молиявий холати бўйича маълумот, ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида маълумот, корхонадаги мавжуд технологик дастгоҳлар, ҳодимлар сони ва иш тажрибаси ҳақида маълумот.

Танловда қатнашиш учун сўровнома бланкалари ва барча керакли маълумотлар ҳамда автомобил бутловчи қисмлари рўйхати корхонанинг www.uzdwn.uz электрон манзилидан олишингиз мумкин. 

Перечендеталейтендер-2-этап
Скачать