МУЛКЧИЛИК ШАКЛИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР, аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА !

Асака шаҳридаги Акциядорлик жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Корея «Ўз-ДонгВон Ко» қўшма корхонаси 2019 йил якунлари бўйича корхонанинг молиявий ҳисоботларини халқаро андозаларга ўтказиш ва халқаро аудит қилиш бўйича аудитор ташкилотни танлаш бўйича 

 

ТАНЛОВ  ЭЪЛОН ҚИЛАДИ :

Буюртмачи : АЖ «Ўз-ДонгВон Ко» қўшма корхонаси

Асака шахри, Фарғона кўчаси, 57-уй. Тел : (8374) 232 53 28, Факс : 232 53 28, электрон почтаси : info@uzdwn.uz

 

Кўрсатиладиган хизмат номи :

 

  1. 2019 йил якуни бўйича корхона молиявий хўжалик фаолияти ҳисоботларини халқаро андозаларга трансформация қилиш
  2. 2019 йил молиявий хўжалик фаолиятини халқаро аудитдан ўтказиш

 

Молиялаштириш : буюртмачининг ўз маблағлари хисобидан амалга оширилади.

 

  • Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорлар  ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларига ва мутахассисларнинг мавжудлигига, талаб қилинадиган халқаро сертификат ва лицензияларга, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқоролик-муомала, ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга ҳамда тажрибали, ишончли бўлишлари шарт.
  • Танловда қатнашиш ва танлов ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан танлов ташкилотчиси корхона Танлов комиссияси Ишчи гурухига манзил бўйича 10 кун муддат ичида мурожаат этишлари мумкин 
Kiritilgan sana: 27.11.2020 Muallif: Admin