АЖ «Ўз-Донг Вон Ко.» баҳолаш хизматларини кўрсатиш учун танловни қуйидаги шартлар асосида эълон қилади:

Дисклеймер: Бу хабарнома расмий таклиф эмас, фақат ахборот мақсадида чиқарилмоқда. АЖ «Ўз-Донг Вон Ко.» ўз таклифларини юборган иштирокчилар билан хеч қандай битим (шартнома) тузиш мажбуриятини олмайди.

 

I. Танлов хақида умумий маълумот.

1. Буйуртмачи: АЖ «Ўз-Донг Вон Ко.».

2. Молиялаштириш манбаси: корхона ўз хисобидан.

3. Танлов ўтказиладиган жой манзили: Андижон вилояти, Асака тумани, Фарғона к-си 57

4. Танлов тури: очиқ.

5. Харид предмети: миллий стандартларга мувофиқ рус ва ўзбек тилларида 01.10.2023 йил холатига АЖ «Уз-Донг Вон Ко.» ҚК 1 дона акциясини бозор нархини бахолаш.

 

IIТанлов шартлари.

1. Тўлов тури: банк орқали ўтказиш йўли билан нақд пулсиз тўлов.

2. Тўлов шартлари: шартнома суммасининг 15% дан кўп бўлмаган миқдорида олдиндан тўлов, шартномага асосан қолган 85% суммани бажарилган ишлар бўйича далолатнома тасдиқлангандан сўнг тўлаб берилади. 

3. Тўлов валютаси: Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – ўзбек сўми.

4. Хизмат кўрсатиш жойи: буйуртмачининг баҳолаш объектларини жойлашган жойида.

5. Хизмат кўрсатиш шартлари: шартнома рўйхатга олинган кундан бошлаб 20 календарь кун ичида.

6. Таклифнинг максимал қиймати: ҚҚС билан 70 000 000,00 сўмдан ортиқ бўлмаган сумма. Иштирокчиларнинг максимал нархдан ортиқ таклифлари кўриб чиқилмайди.

Иловаларни қуйидаги хавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Илова ТЗ.zip

ТЗ_ОЦЕНКА_СТОИМОСТИ_АКЦИИ_СП_УЗДОНГВОН.docx

 

Танлов муддати 20.01.2023й.

Танлов Очик тижорий таклиф юбориш асосида утказилади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: uzdwn.uz
Жамиятнинг электрон почта манзили: info@uzdwn.uz

Kiritilgan sana: 17.01.2023 Muallif: Admin