КЎРГАЗМА

“Уз-Донгвон Ко” АЖ қўшма корхонаси мулкчилик шаклидан қатъи назар, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотлар  раҳбарлари диққатига !

Андижон вилояти Асака шахридаги акциядорлик жамияти шаклидаги Узбекистон – Ж.Корея «Уз-Донгвон Ко» қўшма корхонаси импорт асосида келтирилаётган бутловчи қисм ва хом ашёларни  махаллий  корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш  бўйича хамкорлик қилиш имконияти бор ташкилотлар учун    

 

КЎРГАЗМА ТАШКИЛ ҚИЛАДИ :

 

Ташкил этувчи : АЖ «Уз-ДонгВон Ко» қўшма корхонаси

(Асака шахри, Фарғона кўчаси, 57-уй. Тел : (8374) 233 13 58, Факс : 233 13 58, электрон почтаси : uz dwn@mail.ru

Кўргазма  тури : импорт асосида келтирилаётган бутловчи қисм ва материаллар намуналарини  такдим этиш.

Кўргазма мақсади: Импорт асосида келтирилаётган қисмларни махаллий корхоналар ишлаб чиқариш қувватларида  амалга ошириш  ва янги лойихаларни ўзлаштириш  .

Кўргазма санаси : 2018 йил 20 июль  соат 9 :00

 

  • Кўргазмада қатнашиш учун талабгорлар  лойиҳаларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларига ва мутахассисларнинг мавжудлигига, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала, ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга ҳамда тажрибали, ишончли бўлишлари шарт.
  • Кўргазмада қатнашиш учун сўровнома билан танлов ташкилотчиси корхона “Махаллийлаштириш, қисмларни ривожлантириш ва ИТТКИ” бошқармасига мурожат этишлари мумкин.
  • Кўргазмада қатнашиб сўнг лойиҳалар амалга ошириш учун қуйидаги хужжатлар талаб қилинади; Низом, Гувохнома, Банкдан молиявий холати бўйича маълумот, ҳозирги кунда фаолияти хақида маълумот, корхонадаги мавжуд дастгохлар ва ходимлари сони ва иш тажрибаси хакида маълумот. 

                                                                    

 

Kiritilgan sana: 12.07.2018 Muallif: Admin