АЖ “Уз-Донг Вон Ко” қўшма корхонаси ишлаб чиқариш линияларида ишлатиладиган автомобил бутловчи қисмларини тайёрлаб етказиб бериш хизматлари

Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхонларни корхонамиз ишлаб чиқариш линияларида ишлатиладиган автомобил бутловчи қисмларини тайёрлаб етказиб бериш хизматлари учун

 

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!!!

 

АЖ “Уз-Донг Вон Ко” қўшма корхонаси маъмурияти, ушбу орқали  (1-илова) да кўрсатиб ўтилган деталларни тайёрлаб бериш хизматлари учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун 2018-йилнинг 3-октябрь кунига қадар (1-илова)  да кўрсатилган деталларни тайёрлаб бериш хизматлари учун тижорий нарх (калькуляция) ни корхонангиз муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этишингизни сўрайди.

Танлов ўтказилиш жойи АЖ “Уз-ДонгВон Ко” қўшма корхонаси биноси. Барча қизиқтирган маълумотлар билан “Маҳаллийлаштириш, қисмларни ривожлантириш ва Илмий тадқиқот тажриба конструкторлик ишлари” бошқармаси бошлиғи Исмоилов Собидхон Бахрамович (+99897 998-49-44) ҳамда “Маҳаллийлаштириш ва қисмларни ривожлан-тириш” бўлими бошлиғи Джураев Дилмурод Эргашевич (+99899 900 42-77) ларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳ:  1. Тақдим этиладиган тижорий таклифлар корхона муҳри туширилган конвертга солиб корхона раҳбари ёки бириктирилган масъул шахс томонидан олиб келиши шарт.

            2. Корхонангизда мавжуд технологик дастгоҳлар рўйхати, технологик холати, юклами (загруженность) ва ишлаб чиқариш имконияти ҳақида маълумот беришингиз шарт.

Kiritilgan sana: 26.09.2018 Muallif: Admin