Муборак Рамазон ойининг фазилатли кунлари юртимиз узра ўз нурини таратиб турган айни дамларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Республикамизнинг вилоятларига юртимиз аҳолисини ушбу Муборак Рамазон ойи муносабати  билан табриклашлик асносида ўзининг ташрифларини амалга ошириб келмоқдалар.Усмонхон Алимов Асака шахридаги Ўзавтосаноат таркибига кирувчи Ўз Донг Вон Ко қўшма корхонасига ташриф буюрди.Муфтий ҳазратлари «Уз Донг Вон Ко» қўшма корхонасига ташрифи давомида, ушбу корхонада ишлайдиган барча ишчи ходимларни Рамазон ойи билан табриклаб, дуои-хайрлар қилдилар.

Муфтий ҳазратлари йиғилиш қатнашчиларига мавъиза қилиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган муборак динимиз тараққиёти йўлидаги улкан ишлар, хайрли ислоҳотлар ва Аллоҳ таборака ва таъолонинг берган неъматларига шукрона қилиш тўғрисида сўзлаб бердилар. Муфтий ҳазратлари йигилиш катнашчиларига Рамазон ойининг файзу тароватидан баҳра олиб, Рамазоннинг ҳақиқий завқи – Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикри билан онгу шуурларимизни банд қилиш, улуғ ойнинг илоҳий файзидан насибадор бўлишга чақирдилар ва бунга қўшимча қилиб қуйидагиларни таъкидладиларки бундай корхоналарда ишлаб юртимиз равнақи ва ривож топиши йўлида қилаётган хизматларини юксак баҳоладилар.