АЖ “Уз-ДонгВон Ко” қўшма корхонаси мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари диққатига!

Андижон вилояти Асака шаҳридаги акциядорлик жамияти шаклидаги Узбекистан-Ж.Корея “Уз-ДонгВон Ко” қўшма корхонаси ишлаб чиқариш линияларида ишлатилаётган 111 турдаги автомобил бутловчи қисмларини штамплаш хизматлари учун

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Ташкил этувчи: АЖ “Уз-ДонгВон Ко” қўшма корхонаси (Асака шаҳри, Фарғона кўчаси, 57-уй. Тел: (8374) 233-13-58, Факс: 233-13-58, электрон почтаси: info@uzdwn.uz).

Танлов тури: 106 турдаги автомобил бутловчи қисмларини штамплаш хизматлари амалга ошириш.

Танлов мақсади: “Узавтосаноат” АЖ нинг маҳсулот таннархини камайтириш борасидаги мурожаатини амалага ошириш.

Танлов ўтказиш санаси: 2018 йил 31 октябрь

Танлов масалалари бўйича: “Маҳаллийлаштириш, қисмларни ривожлантириш ва Илмий тадқиқот тажриба конструкторлик ишлари” бошқармаси бошлиғи Исмоилов Собидхон Бахрамович (+99897 998-49-44) га мурожаат қилишларингиз мумкин.

  • Танловда иштирок этиш учун талабгорлар автомобил бутловчи қисмларини тайёрлаб бериш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларига ва мутахассисларнинг мавжудлигига, етарли касбий ва таехникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала, ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга ҳамда тажрибали, ишончли бўлишлари шарт.
  • Танловда иштирок этиш учун 2018-йилнинг 31-октябрь кунига қадар (1-илова) да кўрсатилган деталларни тайёрлаб бериш хизматлари учун тижорий нарх (калькуляция) ни корхонангиз муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этишингизни шарт.
  • Тақдим этиладиган тижорий таклифлар корхона муҳри туширилган конвертга солиб корхона раҳбари ёки бириктирилган масъул шахс томонидан олиб келиши шарт.
  • Танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатлар алаб қилинади; танловда иштирок этиш учун АЖ “Уз-ДонгВон Ко” қўшма корхонаси бош директори номига ёзма равишда хат, корхона низоми, гувоҳнома, банкдан молиявий холати бўйича маълумот, ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида маълумот, корхонадаги мавжуд технологик дастгоҳлар, ҳодимлар сони ва иш тажрибаси ҳақида маълумот.

Танловда қатнашиш учун сўровнома бланкалари ва барча керакли маълумотлар ҳамда автомобил бутловчи қисмлари рўйхати корхонанинг info@uzdwn.uz электрон манзилидан олишингиз мумкин.

Информация по деталям
Скачать