Korhona haqida

Uz-Dong Won Co qo’shma korhonasi O’zbekiston Respiblikasi Vazirlar mahkamasining 1996 yil 27 dekabrdagi 462 sonli qaroriga muvofiq tashkil topgan.

Ustav fondi 2106 mln. so’m

Hissadorlar:

"O’zavtosanoat AK"— 40,7%

"REMMOTOR" XK — 9,3%

"Uzauto Korea Co., Ltd" — 26%

"Dongwon Metal Co., Ltd." – 24%

Batafsil


Yangiliklar
Arxiv

Муборак Рамазон ойининг фазилатли кунлари юртимиз узра ўз нурини таратиб турган айни дамларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Республикамизнинг вилоятларига юртимиз аҳолисини ушбу Муборак Рамазон ойи муносабати  билан табриклашлик асносида ўзининг ташрифларини амалга ошириб келмоқдалар.Усмонхон Алимов Асака шахридаги Ўзавтосаноат таркибига кирувчи Ўз Донг Вон Ко қўшма корхонасига ташриф буюрди.Муфтий ҳазратлари "Уз Донг Вон Ко" қўшма корхонасига ташрифи давомида, ушбу корхонада ишлайдиган барча ишчи ходимларни Рамазон ойи билан табриклаб, дуои-хайрлар қилдилар. 

Муфтий ҳазратлари йиғилиш қатнашчиларига мавъиза қилиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган муборак динимиз тараққиёти йўлидаги улкан ишлар, хайрли ислоҳотлар ва Аллоҳ таборака ва таъолонинг берган неъматларига шукрона қилиш тўғрисида сўзлаб бердилар. Муфтий ҳазратлари йигилиш катнашчиларига Рамазон ойининг файзу тароватидан баҳра олиб, Рамазоннинг ҳақиқий завқи – Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикри билан онгу шуурларимизни банд қилиш, улуғ ойнинг илоҳий файзидан насибадор бўлишга чақирдилар ва бунга қўшимча қилиб қуйидагиларни таъкидладиларки бундай корхоналарда ишлаб юртимиз равнақи ва ривож топиши йўлида қилаётган хизматларини юксак баҳоладилар.

30-05-2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириг, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг 14.02.2018 йил санасидаги №14/1-328 хатига асосан корхонамиз рахбарининг виртуал қабулхонаси иш фаолияти тўхтатилди, бундан буён мурожатлар учун pm.gov.uz электрон манзили орқали  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига мурожат қилишингиз мумкин.

28-02-2018